Light | 13:18 / 31.07.2020
25753
1 дақиқада ўқилади

Кавказликларнинг узоқ умр кўриш сири очилди

Кавказликларнинг узоқ умр кўриш сири анъанавий кабобда. Маҳаллий аҳоли уни махсус рецептлар асосида тайёрлайди.

Фото: Kaukaz.net

Диетолог шифокор Андрей Бобровский сўзларига кўра, кабоб Кавказнинг асосий таоми ҳисобланади. 

Қўй гўшти майда қилиб тўғралади, сўнгра сихга тиқилиб, мангалда, ўтин кўмирида пиширилади. Таом тўйинмаган ёғларнинг тўғри таркибига эга бўлади, деб тушунтирди эксперт.  

«Кавказликларнинг узоқ умр кўриш сири гўшт билан боғлиқ. Тўғри, тоза ҳаво, зилол сув, сабзавотлар, мевалар ҳам аҳамиятли, аммо узоқ умр кўриш учун қулай шароит ёғнинг таркиби билан юзага келади», — деди Бобровский.

Диетологнинг таъкидлашича, кавказликларнинг кабоби бошқа ҳудудларникидан фарқ қилади. Энг фойдали кабоб балиқ ёки қўй гўштидан тайёрланади. Уни пишириш усули ҳам муҳим: энг парҳезкор йўли – грилда ёки мангалда. Шунда гўштдаги барча ёғлар пастга оқиб кетади, деб тушунтирди эксперт.

Мавзуга оид