11:56 / 11.08.2020
8997

Сирдарёда иккита «Нексия» тўқнашуви оқибатида бир киши вафот этди

Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан белгиланган қоидаларга амал қилиш сўралган.

Фото: Сирдарё вилояти ИИБ ахборот хизмати

Жорий йилнинг 10 август куни соат 09:55ларда Сирдарё вилояти, Гулистон тумани А.Навоий МФЙ ҳудудидан ўтган 4Р-27 автомобиль йўлининг 20-километрида ҳайдовчи Н.Ш. "Нексия-2" русумли транспорт воситасини "Гулистон-Деҳқонобод" йўналишида бошқариб кетаётган бўлган.

Сирдарё вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, у рул бошқарувини йўқотиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи А.Ш. бошқарувидаги "Нексия-2" русумли транспорт воситасининг олд ўнг томонига урилиб ЙТҲ содир этган.

Натижада, йўловчи Ў.С. олган тан жароҳатлари оғирлигидан вафот этган. Ҳайдовчи Н.Ш ва йўловчилар П.Г., Ҳ.О. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

“Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан белгиланган қоидаларга амал қилишларини сўраб қоламиз”, - дейилади маълумотда

Top