Жамият | 12:25 / 11.08.2020
7804
3 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ДХШ асосида мактаблар ташкил этилади

Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида давлат-хусусий шериклик асосида давлат умумий ўрта таълим мактаблари ташкил этилади.

Президентнинг “Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида давлат-хусусий шериклик асосида давлат умумий ўрта таълим мактабларини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Қуйидагилар:

а) Халқ таълими вазирлиги томонидан Осиё тараққиёти банки билан ҳамкорликда давлат-хусусий шериклик асосида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудида мактаблар қурилиши, таъмирланиши, жиҳозланиши ва техник хизмат кўрсатилишига хусусий инвесторларни жалб қилиш бўйича лойиҳани амалга ошириш таклифига розилик берилади;

б) Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Тошкент вилоят ҳокимлиги давлат-хусусий шериклик асосида мактабларни ташкил этиш мақсадида Халқ таълими вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларига:

  • Тошкент шаҳри ҳудудидаги ер майдонларини;
  • Тошкент вилояти ҳудудидаги (экин) ер майдонларини ажратади.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида давлат-хусусий шериклик асосида давлат мактабларини ташкил этиш бўйича Ишчи гуруҳ таркиби тасдиқланади.

Ишчи гуруҳга:

  • лойиҳа юзасидан тегишли қарорларни қабул қилиш;
  • ер майдонларининг ўрни ва майдонига ўзгартиришлар киритиш;
  • лойиҳа асосида мактабларни ташкил этиш, замонавий ускуналар, мебель, компьютер техникаси, методик қўлланмалар ва бошқа воситалар билан таъминлаш, шунингдек, уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича намунавий лойиҳалар ва меъёрларни тасдиқлаш;
  • давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимни тузиш ҳуқуқи бўйича тендер ғолибини аниқлаш учун тендер комиссияси таркибини тасдиқлаш ҳуқуқи берилади.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги Халқ таълими вазирлигининг буюртманомаларига асосан мазкур қарорни амалга ошириш доирасида жалб қилинадиган хорижий мутахассислар ҳамда уларнинг оила аъзолари учун кўп марталик кириш визаларига консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини ҳамда Ўзбекистон Республикасидаги вақтинча турар жойи бўйича рўйхатга олиниши ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиниш муддати узайтирилишини таъминлайди.

Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ва белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича давлат-хусусий шериклик асосида мактабларни қуриш, реконструкция қилиш, жиҳозлаш ва фаолиятини таъминлаш учун олиб келинадиган ускуналар, компьютер техникаси, ўқитишнинг техник воситалари, адабиётлар, мультимедиа маҳсулотлари ҳамда қурилиш материаллари, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар 2024 йил 1 январгача божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) озод этилади.

Мавзуга оид

Эълонлар

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Солиқ қўмитаси ҳамда Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти