Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ИИББ Сергели туманида содир бўлган жанжал ҳақида маълумот берди
Ҳолат юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси бўйича баённома расмийлаштирилди.
Фото: ИИББ ахборот хизмати
Жорий йилнинг 11 август куни соат 22:30да Тошкент шаҳар ИИББга Сергели тумани Спутник-4 массивида иккита эркак жанжаллашаётгани ва бири иккинчисини ураётгани ҳақида хабар келиб тушган.
Пойтахт ИИББ хабарига кўра, воқеа жойига ППХ автоэкипажи етиб борган. Эркакларни ажратиб, Сергели тумани ИИО ФМБ 2-сон ички ишлар бўлимига етказишган.
Суҳбат давомида маълум бўлишича, 27 ёшли С.Э. бир неча кун давомида уйига келмаган. Унинг отаси 52 ёшли Ф.Х. ўғлининг бу ишидан ғазабланиб ўғлини кечки пайт Сергели-4 массивида кўриб қолганда уни уришиб, ўғлига бадан шикастлари етказган. С.Э. шифохонага мурожаат қилган.
Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183 моддаси (“Майда безорилик”) бўйича баённома расмийлаштирилди.
“Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва Тошкент меҳмонлари! Келишмовчиликларни куч билан ҳал қилиш керакли натижа бермайди. Айниқса, улғайиб қолган фарзандларингизнинг тарбиясида бундай услуб самарасиздир. Қариндошлар орасида келишмовчилик чиққанда сиз доим ҳудудий профилактика инспекторлари ёрдамида Тошкент шаҳар ИИББ психологларига мурожаат қилишингиз мумкин”, - дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
11:23 / 14.01.2026
Махсус комиссия Янгиҳаёт ва Сергели туманларида экологик рейд ўтказди
13:47 / 07.01.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчилар ўртасидаги жанжал бўйича чора кўрилди
09:01 / 06.01.2026
Тошкентда пичоқ билан қўшнисининг уйини тақиллатган шахс ушланди
22:46 / 29.12.2025