08:04 / 15.08.2020
8561

Миробод туманида 4та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Миробод туманида содир бўлган ЙТҲ ҳақида маълумот берилди.

Жорий йилнинг 13 август куни тахминан соат 15:00да Миробод тумани Сарикўл ва Банокатий кўчалари кесишмасида (Korzinka супермаркети ёнида) тўртта транспорт воситаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди.

Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, 31 ёшли И.М. бошқарувидаги Cobalt русумли автомобиль, 32 ёшли Ф.Ш. бошқарувидаги Isuzu русумли юк автомобили, 44 ёшли Б.М. бошқарувидаги Lacetti русумли автомобиль  ва  34 ёшли Е.Ш. бошқарувидаги Spark русумли автомобиллар ўзаро тўқнашиб кетган.

Тахминларга кўра, Cobalt ва Isuzu ҳайдовчилари тезликни оширган ҳолда ва светофорнинг сигналлари ўчиб-ёнаётганида перпендикуляр жойлашган ҳаракат йўлларидан чорраҳага бир вақтда чиққанликлари ЙТҲга сабаб бўлган. 

Мазкур икки автомобиль бир-бири билан тўқнашгач, юк автомобили инерция туфайли ҳаракатни давом эттириб, четда қолдирилган Lacetti русумли автомобилга келиб урилган. Cobalt ҳам худди шу тарзда Spark’га урилиб, сўнг бетон тўсиқ билан тўқнашган. 

ЙТҲ натижасида Cobalt автомобили ҳайдовчиси бадан шикастлари билан шифохонага етказилди.

Ҳозирда тергов олди текширувлари ўтказилмоқда, дейилади маълумотда.

Top