Коронавирус: Италия дискотекаларни ёпмоқда
Ушбу чеклов чоралари камида 7 сентябргача давом этади.
Ёшлар орасида коронавирус юқтириш ҳолатлари ўсганлиги сабабли Италия ҳукумати 17 августдан мамлакатдаги барча дискотекаларни ёпиш тўғрисида қарор қабул қилди. Италия соғлиқни сақлаш вазири Роберто Сперанцнинг сўзларига кўра, ушбу чеклов чоралари камида 7 сентябргача давом этади.
Бундан ташқари, мамлакатда ёшлар гавжум бўладиган жойларда ҳамда қаҳвахона ва ресторанларда соат 18.00 дан 6.00 гача ниқоб тақиш мажбурий этиб белгиланди.
Кейинги пайтда Италияда ниқобсиз ва ижтимоий масофага риоя қилинмаган ҳолда турли йиғинлар ўтказилиши ҳолатлари кўпайгани айтилмоқда. Экспертларнинг фикрича, вазият ана шундай давом этадиган бўлса, 14 сентярда бошланиши мўлжалланган янги ўқув йили хавф остида қолиши мумкин.
Ўз навбатида дискотекалар эгалари агарда ишлашдан тўхташса кўп миллиардлик зарарга дуч келишлари мумкинлигини айтишмоқда.
Расмий маълумотларга кўра, Италияджа коронавирус юқтириш билан боғлиқ 254 мингта ҳолат қайд этилган. Охирги 24 соат ичида 479 кишида касаллик аниқланган. Пандемия бошланганидан буён мамлакатда коронавирус ташхиси тасдиқланган 35 400 киши вафот этган.
Мавзуга оид
22:08 / 15.11.2024
Алп тоғларида туристлар 280 млн йиллик қадимий ҳайвонлар изларига дуч келди
18:29 / 12.11.2024
Италияда 2 мингдан зиёд сохта санъат асарлари мусодара қилинди
15:17 / 11.11.2024
Италиянинг Помпей шаҳри харобаларига саёҳатчилар ташрифи чекланади
12:50 / 05.11.2024