Ўзбекистон | 22:24 / 17.08.2020
9811
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда «Олтин дафтар» атамаси жорий этилади

Бу ҳақда ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарҳод Арзиев 17 август куни президент ҳузурида меҳнат миграцияси масалаларига бағишлаб ўтказилган йиғилишдан сўнг «Ўзбекистон 24»га берган интервьюсида маълум қилди.

2017 йил 20 сентябрь, Нью-Йорк, АҚШ / Фото: ЎзА

«Муҳтарам президентимиз томонидан белгилаб берилган яна бир йўналиш – салоҳиятли ватандошларимизнинг имкониятларидан фойдаланиш.

«Олтин дафтар» деган термин, яъни Ўзбекистоннинг тараққиётига у ёки бу маънода хизмат қила оладиган салоҳиятли инвестор бўладими, хориждаги нуфузли университетларда ишлаётган профессор бўладими ёки халқаро ташкилотлар ишлаётган ватандошларимиз бўладими, уларни мамлакатимизнинг тараққиётига ҳисса қўшишга жалб қилиш. Бу борада ҳам ишларни тизимли тарзда йўлга қўйиб, зарур чора-тадбирларни амалга ошириш, илғор хорижий тажрибани ўрганиб, Ўзбекистон шароитида қўллаш бўйича аниқ топшириқлар берилди», – деди вазирнинг биринчи ўринбосари.

Фарҳод Арзиев ушбу реестрнинг аҳамияти ҳақида Халқаро пресс-клубнинг июнь ойидаги сессияларидан бирида ҳам тўхталиб ўтган эди.

«Дунё тажрибасига қарайдиган бўлсак, Туркияда ҳам, Хитойда ҳам, Ҳиндистонда, Европа давлатлари, масалан Италия ва Ирландияда ҳам шундай тажриба бўлган – ўз вақтида хорижда шаклланган диаспораларнинг салоҳияти мамлакат тараққиётига жалб қилинган.

Хитой мисолида олсак – уларнинг диаспорасини хуацяо дейишади – 90-йилларда хориждан Хитойга кириб келган инвестицияларнинг салкам 90 фоизи бевосита хорижда яшаётган хитойликлар билан боғлиқ бўлган. Бугунги кунда бу кўрсаткич тахминан 60 фоизни ташкил қилади. Долларга чақадиган бўлсангиз, сўнгги йилларда Хитойга кириб келаётган тахминан 350 миллиард долларлик инвестиция бевосита хорижда яшаётган хитойликлар томонидан киритилган.

Бу йўналишга биз тараққиётимиз учун ўсиш нуқталаридан бири сифатида қараяпмиз», – деганди у.

ТИВ расмийси асли ўзбекистонлик бўлган чет эл фуқароларига виза масаласида енгиллик берилиши мумкинлигини ҳам қўшимча қилган эди.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди