Ҳодиса оқибатида қурбонлар ва жабрланганлар йўқ.
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг "Қамчиқ" махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси ходимлари юк машинаси ва ҳаракатдаги юк поезди иштирокидаги авария оқибатларини бартараф этишди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, автоҳалокат Тошкент - Ўш халқаро автомобил йўлининг 185-километрида содир бўлган.
Юк автомобили ҳаракат вақтида бошқарувни йўқотиб юк поезди билан тўқнашув содир этган.
Ҳодиса оқибатида қурбонлар ва жабрланганлар йўқ.