Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германиялик ўн минглаб туристлар Испанияни зудлик билан тарк этмоқда
Испаниядан келган барча шахслар COVID-19га тест топшириши ва натижа чиққунига қадар карантинга кетиши шарт бўлади.
Германиялик 40 мингдан ортиқ туристлар Балеар ороллари ва Испаниянинг бошқа ҳудудларини яқин ҳафта ичида тарк этишади, деб ёзмоқда Tourprom.
Бунга сабаб эса Испаниянинг коронавирус юқтириш ҳолатлари ўсганлиги учун ушбу мамлакатнинг хавфсиз ҳудудлар рўйхатидан чиқарилганлигидир. Германия ҳукумати туристларга Испанияга бормасликни тавсия қилмоқда.
Шу билан бирга, Испаниядан келган барча шахслар COVID-19га тест топшириши ва натижа чиққунига қадар карантинга кетиши шарт бўлади.
Ушбу қарор туфайли немис туроператорлари Испанияга парвоз дастурларини бекор қилди ҳамда бу мамлакатдаги туристлар муддатидан олдин ортга қайтишлари мумкинлигини билдирмоқда.
Аввалроқ Буюк Британия Испанияни хавфсиз мамлакатлар рўйхатидан чиқарганди.
Мавзуга оид
11:00 / 12.06.2026
Ўзбекистонда ҳар йили “Очиқ туризм мавсуми” дастури ўтказилади
18:31 / 09.06.2026
АҚШ сайёҳлик ва бизнес визалари учун тезкор суҳбат бўйича пуллик хизматни йўлга қўяди
22:50 / 03.06.2026
80 минг аҳолига мўлжалланган дунёдаги биринчи сузувчи шаҳар лойиҳаси қайта тикланди
20:26 / 29.05.2026