Жамият | 16:38 / 18.08.2020
5634
1 дақиқада ўқилади

Мирободда Spark’нинг бетон тўсиққа бориб урилиши оқибатида бир киши вафот этди

Миробод туманида содир бўлган ЙТҲ ҳақида маълумот берилди.

Жорий йилнинг 17 август куни тахминан соат 02:50да Миробод туманидаги Кичик ҳалқа автомобиль йўлида 36 ёшли А.М. маст ҳолатда Spark русумли автомобилини бошқариб, бошқарувни бажара олмасдан бетон тўсиққа урилган. 

Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, ЙТҲ натижасида автомобиль ҳайдовчиси бадан шикастлари билан шифохонага етказилди. Автомобиль йўловчиси – 32 ёшли Ф.С. олган бадан шикастлари натижасида воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди. 

Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси иккинчи қисми бўйича жиноий иш қўзғатилди.

“Ҳурматли ҳайдовчилар! Спиртли ичимликдан ёки бошқа нарсадан маст бўлган ҳолатингизда автомобиль бошқаришга қарор қилишингиз билан сиз нафақат йўл ҳаракати қоидаларини қўпол бузган бўласиз, балки автомобилингизда бўлган ҳар бир кишининг ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўясиз. Оз миқдордаги алкоголь ҳам эътиборни пасайтиради. Огоҳ бўлинг”, - дейилади маълумотда.

Мавзуга оид