21:36 / 18.08.2020
5830

Суперлига. «Пахтакор» 1-ўринга қайтди, «Қизилқум» илк ғалабасига эришди

Марказлаштирилган шаклда ўтказилаётган Ўзбекистон чемпионатининг 10-туридан ўрин олган бир қанча ўйинлар якунланди.

«Локомотив» стадионида ўтган «Қўқон-1912» – «Пахтакор» ўйинида пойтахт жамоаси муҳим ғалабани қўлга киритди. Игорь Сергеев (2та), Аброр Исмоиловнинг голларига қўқонликлардан Ҳамидуллов Абдуҳамидов жавоб берди. Ғалаба эвазига Шота Арвеладзе жамоаси очколари сонини 25тага етказиб, 24 очкога эга ОКМКни ортда қолдиришга эришди ва 1-ўринга қайтди. «Қўқон-1912» эса 16 очко билан 7-ўринни эгаллаб турибди.

«Пахтакор» стадионида «Машъал» ва «Андижон» жамоалари баҳс олиб боришди. Ўйинда ҳисоб очилмади. Дурангдан сўнг «Машъал» 10 очко билан 10-ўринда, «Андижон» эса 6 очко билан 12-поғонада бормоқда.

Жар» стадионида кечган баҳсда «Қизилқум» «Бухоро» устидан минимал ҳисобда ғалаба қозонди. Ўйиннинг 48-дақиқасида нигериялик форвард Иброҳим Томива томонидан киритилган тўп навоийликларга мавсумдаги илк ғалабани тақдим этди. Навоий жамоаси очколари сонини 5тага етказиб, 14-ўриндан 13-ўринга кўтарилиб олди. «Бухоро» эса ғалабасиз сериясини 10тага етказиб, 3 очко билан яна 14-ўринга тушди.

Суперлига, 10-тур, 18 август
Қўқон-1912 - Пахтакор 1:3

«Локомотив» стадиони.
Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев, Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин, Ҳусан Музаффаров

Голлар: Ҳамидулло Абдуҳамидов (81) – Игорь Сергеев (25, 43), Аброр Исмоилов (67).

Қўқон-1912: Музаффар Абдуллаев, Бобур Акбаров, Шоҳназар Норбеков (Ҳамидулло Абдуҳамидов, 71), Суҳроб Бердиев (Муҳаммаданас Ҳасанов, 70), Сардор Азимов (Бек Абдуллаев, 80), Авазхон Маматхўжаев, Ойбек Рустамов, Александр Мерзляков, Иван Йосович, Филип Райевац (Муҳсин Норматов, 79), Якуба Бамба.

Пахтакор: Элдор Суюнов, Ҳожиакбар Алижонов, Жалолиддин Машарипов, Драган Черан, Игорь Сергеев (Эрен Дердийўқ, 75), Егор Кримец (Анзур Исмоилов, 62), Достон Ҳамдамов, Одил Ҳамробеков (Садриддин Абдуллаев,71), Сардор Собирхўжаев (Аброр Исмоилов, 62), Владимир Козак, Фарруҳ Сайфиев (Шерзод Аъзамов, 62).

Қизилқум - Бухоро - 1:0
«Жар» стадиони

Ҳакамлар: Темур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулла Абдураҳмонов, Раҳимбек Каримов

Гол: Иброҳим Томива (48, пенальти).

Қизилқум: Игнатий Нестеров, Владислав Касминин, Ойбек Қиличев, Эркин Бойдуллаев, Алишер Саноев, Жасур Азимов (Суннатилла Абдуллажонов, 73), Муҳсин Убайдуллаев, Шерали Жўраев, Иброҳим Томива (Салим Мустафоев, 83), Олег Толмасов, Достон Ибрагимов (Қадамбой Нурметов, 46).

Бухоро: Зафар Сафаев, Миржалол Жумаев, Бобир Аманов, Анвар Жўраев, Жасур Ҳакимов (Шаҳзод Бешимов, 75), Зоҳир Пиримов (Иззатилла Абдуллаев, 70), Жасур Ҳасанов, Бекзод Саидов (Суҳроб Неъматов, 61), Эргаш Исмоилов, Азизбек Амонов (Беҳруз Саъдуллоев, 70)  Солибек Каримов.

Машъал – Андижон 0:0
«Пахтакор» стадиони

Ҳакамлар: Рустам Лутфуллин, Александр Сидоров, Ойбек Каллахўжаев, Абдурашид Худайберганов.

Машъал: Раҳимжон Давронов, Нажмиддин Нормуродов, Ифиани Ифиани, Шерзод Темиров, Элла Кен Арманд (Никита Павленко, 73), Жамолиддин Убайдуллаев, Аббос Шодмонов, Сардор Абдураимов, Сирожиддин Қўзиев, Самандар Шукуриллаев, Хумоюн Муртазоев.

Андижон: Элдор Адҳамов, Азамат Исроилов, Фарҳод Мираҳматов, Жамшид Ҳасанов, Фарҳод Бекмуратов, Артём Литвяков, Усмонали Исмоналиев, Дониёр Абдуманнопов, Нодир Мавлонов (Муҳаммад Йўлдошев, 88), Дмитро Зозулья, Тимур Усманов (Сирож Мелиев, 68).

Top