Ўзбекистон | 23:47 / 18.08.2020
15046
1 дақиқада ўқилади

«Toyota Tundra»ни ноқонуний олиб кириш режаси амалга ошмади

Бухоро вилояти божхона бошқармаси Коррупцияга қарши курашиш ва ўз хавфсизлик бўлими ҳамда Ташқи иқтисодий фаолиятда нотариф тартибга солишни назорат қилиш ва божхона экспертизаси гуруҳи ходимлари навбатдаги найрангни фош этди, деб хабар бермоқда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати.

Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати

Вилоятда фаолият олиб бораётган МЧЖлардан бирининг номига хорижий давлатдан олиб келинган «Toyota Tundra Edition 1794» русумли автотранспорт воситаси ҳужжатларда енгил автомашина сифатида қайд этилган эди.

Бироқ ўрганилиш жараёнида маълум бўлдики, аслида мазкур автомашина «пикап», яъни юк ташиш учун мўлжалланган автотранспорт воситаси экани аниқланди.

Уддабуронларнинг қинғир режаси фош бўлди ва давлат фойдасига 258,3 миллион сўм қўшимча божхона тўловлари ундириб олинди.

Ҳолат юзасидан божхона суриштируви давом эттирилмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид