11:51 / 19.08.2020
3832

6 ойда 859 нафар шахс суд залидан қамоққа олинган

Ўзбекистонда “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури доирасида 2020 йилнинг 1-ярим йиллигида амалга оширилган ишлар шарҳи эълон қилинди.

“Тараққиёт стратегияси” маркази маълумотига кўра, 2020 йил 6 ойида маъмурий судлар томонидан биринчи инстанцияда кўриб тамомлаган иш ва материаллар сони 177 463 тани ташкил этди (2019 йилда 205 118 та иш ва материаллар кўриб чиқилган).

2020 йил 6 ойида фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан биринчи инстанцияда кўрилган ишлар сони 92 348 тани ташкил этди (2019 йилда 91 744 та ишлар кўрилган).

2020 йил 6 ойида иқтисодий ишлари бўйича судларга келиб тушган ариза ва даъво аризалар сони 56 368 тани ташкил этди (2019 йилда 111 034 та).

Кўрилган ишлар сони 2020 йил 6 ойида 51727 та (2019 йилда 95 418та) шундан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларни ҳуқуқий ҳимоя этишга оид кўрилган ишлар 2020 йил 6 ойида - 14255 та (2019 йилда 15643 та).

Ундирилиши белгиланган маблағ миқдори 2020 йил 6 ойида 2,9 трлн. сўм (2019 йилда 5,8 трлн. сўм) шундан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фойдасига ундирилиши белгиланган маблағ миқдори 2020 йил 6 ойида - 824,7 млрд. сўм (2019 йилда 623,8 млрд. сўм).

2020 йил 6 ойида жиноят ишлари бўйича судлар томонидан биринчи инстанцияда кўриб тамомланган жиноят ишлари сони 13 991 тани (17 251 нафар шахсга) ташкил этди (2019 йилда 14 269 та ишлар кўрилган (18 745 нафар шахсга).

Биринчи инстанция судлари томонидан кўриб тамомланган жиноят ишлари бўйича шахслар:

Ҳукм чиқарилган ишлар бўйича шахслар сони

  • 2020 йил 6 ойида 13 366 нафар шахсга;
  • 2019 йил 6 ойида 15 371 нафар шахсга;

Ишлари тугатилган шахслар сони

  • 2020 йил 6 ойида 3783 нафар шахсга;
  • 2019 йил 6 ойида 3311 нафар шахсга;

Бошқалар

  • 2020 йил 6 ойида 102 нафар шахсга;
  • 2019 йил 6 ойида 63 нафар шахсга.

Суд залидан қамоққа олинганлар ва озод этилганлар:

  • Қамоққа олинганлар сони 2020 йил 6 ойида 859 нафар шахс (2019 йил 6 ойида 863 нафар шахс);
  • Озод этилганлар сони 2020 йил 6 ойида 1455 нафар шахс (2019 йил 6 ойида 1595 нафар шахс).

2020 йил 6 ойида жиноят ишлари бўйича судлар томонидан ярашув ишларининг кўрилиши сони 3404 тани (3565 нафар шахсга) ташкил этди (2019 йилда 2860 та ишлар кўрилган (3043 нафар шахсга).

Top