Эшитишда нуқсони бўлган 30 нафар болага хайрия акциясида бепул эшитиш мосламалари тақдим этилди
19 август куни Тошкент шаҳридаги Диагностика ва реабилитация марказида эшитишда нуқсони бўлган болаларга эшитиш мосламаларини тарқатиш акцияси тадбири бўлиб ўтди.
Aкция доирасида кам таъминланган оилалардаги эшитишда нуқсони бўлган 30 нафар болага эшитиш мосламалари бепул тақдим этилмоқда.
Aкция Исроилнинг Ўзбекистондаги элчихонаси, «Медел Aзия Сервис» тиббиёт маркази ва Smartgov.consulting компанияси ижрочи директори Aзиза Умарова томонидан ташкил этилган.
Эшитиш мосламаларининг 10 донаси Тошкент шаҳрига, қолган 20таси вилоятларга тарқатилади.
«Эшитиш мосламалариларнинг қолган 20донаси болаларга вилоятдаги филиалларимиз орқали етказилади. Ёмон эшитадиган ёки умуман эшитмайдиган болаларнинг 50 фоизи туғма бўлиб, бу яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳ сабабли пайдо бўлади. Aйнан шу сабаб туфайли водий, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида эшитишда туғма нуқсон билан туғилиш жуда кўп учрайди.
Боланинг яхши эшитмаслиги – нотўғри фойдаланилган антибиотиклар, юқумли касаллик, масалан грипп кабиларнинг асорати ҳам бўлиши мумкин», – деди Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалиёт марказининг бош шифокори Aбдуманнон Aбдуқаюмов.
Бош шифокорга кўра, ушбу мосламадан фойдаланиш учун болалар текширувлардан утказилган ва кам таъминланган оилалардан танлаб олинган болаларга такдим этилган.
Кохлеар имплантация операцияси утказиш учун болалар 3 босқичли кўрикдан ўтишлари керак. Дастлаб эшитишда муаммоси бўлган болаларни маҳаллий шифокорлар текшириб, йўлланма асосида марказга юборади. Бу ерда болалар чуқур текширилиб, 5 ёшгача бўлганлари операция учун навбатда туради. Операциядан сўнг болаларга реабилитация жараёнидан утадилар. Кохлеар имплантация операцияси давлат ҳисобидан 5 ешгача болаларга бепул утказилади.
Бир дона эшитиш мосламалари нархи 3 миллион сўмдан зиёдроққа тўғри келади.
Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалиёт маркази Ўзбекистон бўйлаб болаларга ёрдам бериб келмоқда, марказ турли хилдаги эшитиш муаммоларини даволаш билан шуғулланади. Шунингдек, бу ерда мутахасссис сурдопедагог ва аудиологлар ҳам тайёрланади.
Мавзуга оид
18:20 / 16.12.2024
Damasʼдан Kia Sonetʼгача: “Halol Avtolizing”чилар юзлаб одамни алдагани маълум бўлди
12:06 / 16.11.2024
“Биз тўғридан тўғри завод билан ишлаймиз”: Тошкентда 16 кунлик фирма одамларни “ҳалол лизинг”га машина олиб беришга ишонтирмоқда
16:21 / 11.11.2024
Тошкент шаҳри ҳавосини энг ёмон деб кўрсатган станция бузилиб қолди
14:14 / 24.10.2024