Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лукашенко мудофаа вазирлигига НАТО қўшинлари ҳаракатини кузатишни буюрди
Беларусь президенти "албатта чора кўриш ва НАТО қўшинларининг ҳаракат йўналишига қуролли кучлар ва техникани олиб чиқишдан уялмаслик керак"лигини таъкидлади.
Беларусь президенти Александр Лукашенко хавфсизлик кенгаши йиғилишида мудофаа вазирлигига НАТОнинг Польша ва Литвадаги қўшинлари ҳаракатини кузатиш топшириғини берди.
"Мудофаа вазирлиги НАТОнинг Польша ва Литва ҳудудларидаги қўшинлари ҳаракатига алоҳида эътибор қаратишига тўғри келади. Биз уларнинг ҳаракат йўналиши ва мақсадини кузатишимиз лозим. Бу бизни унчалик ташвишлантирмайди, аммо айниқса, Гродно йўналиши бўйича айрим фактлар, ўйлашга мажбур қилмоқда", - дея Лукашенкодан иқтибос келтирмоқда Sputnik Беларусь.
У "албатта чора кўриш ва уларнинг ҳаракат йўналишига қуролли кучлар ва техникани олиб чиқишдан уялмаслик керак"лигини таъкидлади.
"Беларусь билан чегарада ғилдирак ғилдиратиш, ўқув машғулоти ўтказиш бесамар иш. Улар буни тушунишлари шарт ва бирор нима содир бўлса, бунинг учун жавоб беришади", - деди Лукашенко.
Мавзуга оид
10:15 / 08.06.2026
Ўзбекистон НАТО шерик давлатлари кунида иштирок этди
22:20 / 06.06.2026
НАТО Украинага 70 млрд евролик ҳарбий ёрдам ажратиш масаласини муҳокама қилмоқда – ОАВ
09:00 / 01.06.2026
Лукашенко: “Украинадаги воқеалар Арманистон учун сабоқ бўлиши керак”
09:37 / 25.05.2026