Жамият | 11:53 / 20.08.2020
4287
1 дақиқада ўқилади

Фарғонада Damas ва мотоцикл тўқнашуви оқибатида бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Жорий йилнинг 17 август куни фуқаро Э.Х. Damas русумли  автомашинасини Фарғона вилояти Тошлоқ туманининг Яккатут МФЙ ҳудудида бошқариб кетаётган бўлган.

Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, у қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган А.Т. бошқарувидаги “Иж” русумли мотоцикл билан тўқнашиши оқибатида мотоцикл ҳайдовчиси А.Т. тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Ҳурматли ҳайдовчилар! Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг. Йўл қоидаси умр фойдаси эканлигини эсдан чиқарманг. Қоидабузарлик аянчли якун топиши мумкин”, - дейилади маълумотда. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид