Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ливия соҳиллари яқинида 45 нафар қочқин чўкиб кетди
Бир гуруҳ муҳожирларнинг Ливиядан Европага ўтишга уриниши фожиали тугади. ТАСС ахборот агентлигининг хабар беришича, фожиа оқибатида 45 киши Ливия соҳиллари яқинида чўкиб кетган.
БМТнинг қочқинлар ишлари бўйича олий комиссари бошқармаси ва Халқаро миграция ташкилотида юз берган воқеа “Ливия соҳиллари яқинида жорий йилда юз берган энг йирик кема ҳалокати” деб баҳоланган.
Қочқинлар Ўрта ер денгизини кечиб ўтишга уриниши вақтида улар кетаётган эски кема двигатели портлаб кетган. Портлаш вақтида кемадаги одамларнинг аксарияти, жумладан 5 бола ҳалок бўлган.
Маҳаллий балиқчилар 37 кишини қутқариб олишган. Улар орасида Сенегал, Мали, Чад ва Гана фуқаролари бўлган.
Инсонпарварлик ташкилотлари Ўрта ер денгизи давлатларига ўз қирғоқлари яқинида қутқарув операциялари ўтказиши ҳамда қочқинлар контрабандачилар ва одам савдогарлари қўлига тушиб қолмаслигига йўл қўймаслиги илтимоси билан мурожаат қилган.
Мавзуга оид
10:00 / 06.07.2026
Кучли иссиқ Европада ўрмон ёнғинларини кучайтирди
08:15 / 02.07.2026
Сунъий йўлдош Европадаги рекорд иссиқни коинотдан тасвирга олди
17:18 / 28.06.2026
Европада ноодатий жазирама кузатилмоқда – суратлар
08:22 / 26.06.2026