Жаҳон | 18:24 / 20.08.2020
10854
1 дақиқада ўқилади

Олимлар коронавирус музлатилган егуликларда сақланишини исботладилар

Фото: 123RF

Сингапурлик олимлар коронавирус музлатилган егуликларда ҳам камида уч ҳафта давомида тирик сақланиб қолишини аниқладилар.

"Тадқиқотларимиз натижасида SARS-CoV-2 вируси озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш ва ташиш учун стандарт музлатишларда қанчалик сақланиб қолиши ўрганилди. Хусусан товуқ гўшти, балиқ ва бошқа турдаги гўшт маҳсулотларини стандарт совутиш (-4 даража) ва стандарт музлатиш (-20 даража) қўлланган ҳолда 21 кун давомида текшириш коронавирус тирик сақланиб қолишини кўрсатди” – дейилади хулосада.

Бу тадқиқот озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш ва етказиб бериш соҳаси ходимларига касаллик юқиш хавфи борлигини билдирса, музлатилган маҳсулотлар орқали вирус тарқалиш эҳтимоли юқорилигини ҳам англатади.

Аброр Зоҳидов
Тайёрлаган Аброр Зоҳидов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид