Жамият | 11:26 / 20.08.2020
31069
2 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда юз берган ЙТҲда 3 киши ҳалок бўлди

ЙТҲ юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

Жорий йилнинг 19 август куни соат 18:30ларда, Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани 4Р-84 “Яккабоғ-Чироқчи-Шўрбозор” автомобиль йўлининг 38-километрида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳайдовчи, 1987 йилда туғилган Б.Э. “Нексия” русумли автомобилни бошқараётиб, қувиб ўтиш қоидаларини бузиши оқибатида қаршисидан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи, 1983 йилда туғилган О.С. бошқарувидаги НOWO русумли юк автомашинаси билан тўқнашган.

Натижада, “Нексия” русумли автомобиль ҳайдовчиси, 33 ёшли Б.Э. ҳамда йўловчилари, 67 ёшли Б.Х. ва 1 ёшли А.Н. оғир тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этишган. Ушбу автомобиль йўловчиси, 26 ёшли О.Т. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Чироқчи тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишларини, ўзи ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз”, - дейилади маълумотда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид