Қирғизистон чегараларини очмоқда
Қирғизистон чет элликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг мамлакатга кириш тартибини осонлаштирди. Бу ҳақда ҳукумат матбуот хизмати маълумотларига таяниб 24.kg сайти хабар бермоқда.
Хабарда келтирилишича, Қирғизистон Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 мартда чиқарган хорижий давлатлар фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Қирғизистон Республикаси ҳудудига киришига вақтинча чеклов киритиш тўғрисидаги қарорига ўзгартириш киритган.
Ўзгартиришга мувофиқ, карантин қоидалари жорий қилинган шароитда Қирғизистонга қуйидаги тоифадаги хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар кириши мумкин:
1. Қирғизистон олий таълим муассасаларида таҳсил оладиган хорижлик талабалар (ўқиш жойидан маълумотнома билан);
2. Қирғизистон Республикасида доимий яшаш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролиги йўқ шахслар;
3. Қирғизистондаги тиббий муассасаларга даволаниш учун келаётган хорижликлар (ҳужжатлаштирилган ҳолда);
4. Қирғизистонга яқин қариндошларнинг дафн маросимига келаётган хорижликлар (яқин қариндошлик ҳақида ҳужжат ва ўлим фактлари ҳужжат билан тасдиқланган бўлиши шарт).
Бундан ташқари, Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси мамлакатда коронавирус тарқалиши билан боғлиқ оқибатларни минималлаштиришга қаратилган иқтисодий чора-тадбирларни амалга ошириш доирасида чет эл фуқароларининг мамлакатга кириб-чиқишини босқичма-босқич тиклаш тўғрисида қарор қабул қилган.
Шунингдек, янги қарорда эпидемиологик вазиятнинг барқарорлашишига қараб Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳар ойда икки марта – биринчи ва ўн бешинчи саналарда фуқароларининг Қирғизистонга кириб-чиқишига рухсат бериладиган мамлакатлар рўйхатини тасдиқлаши белгилаган. Рухсат берилган давлатларнинг фуқаролари Қирғизистон қонунчилигида белгиланган тартибда мамлакат чегарасидан эркин кириб-чиқиши мумкин бўлади.
Мавзуга оид
17:30 / 14.11.2024
Қирғизистон Иссиқкўлни сақлаб қолиш учун қўшниларга камроқ сув бериши мумкин
22:01 / 12.11.2024
Қирғизистонда ҳокимиятни эгаллашга тайёргарлик кўрган етти киши қўлга олинди
16:44 / 11.11.2024
Саудия тараққиёт жамғармаси Қирғизистонда 38 та мактаб қуриб беради
17:21 / 06.11.2024