Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Антарктидада биринчи кинотеатр фаолият юрита бошлади
Аргентинанинг Антарктидаги базаларидан бирида қитъадаги биринчи кинотеатр очилди.
Халқаро тоғ кинофестивали Ushuaia SHH доирасида базадаги ходимларга Антарктида ҳақида фильм намойиш қилинган.
“Антарктидаги ягона кинотеатр Карлини базасида яна ўз эшикларини очди”, деб маълум қилган Аргентина маданият вазирлиги.
База ҳудудида аввал ҳам кинотеатр мавжуд бўлган, бироқ у 2018 йилда демонтаж қилинган.

База расман Аргентина ҳудуди ҳисоблангани сабабли, ушбу кинотеатр айни вақтда нафақат Антарктидада, балки Аргентинада ишлаётган ягона кинотеатр ҳисобланади, чунки мамлакатда коронавирус пандемияси сабабли кўнгилочар масканлар фаолияти вақтинча тақиқланган.
Мавзуга оид
07:31 / 14.03.2026
Антарктидадаги сирли кўлни сунъий йўлдошлар тасвирга олди
21:32 / 06.01.2026
«Қиёмат куни» музлигининг ҳаракати тезлашгани қайд этилди
07:51 / 25.09.2025
Антарктида музлари остида аввал номаълум бўлган 85 та «фаол» кўл топилди
20:10 / 23.03.2025