Ўзбекистон | 11:32 / 24.08.2020
13572
2 дақиқада ўқилади

Абитуриент рухсатномаси кимларга берилмайди?

Абитуриентлар тест синовларига фуқаролик паспорти ва абитуриент рухсатномаси билан келишлари лозим.

Жорий йилнинг 22 август кунидан абитуриентларга тест синовларида иштирок этиш учун “Абитуриент рухсатномасини бериш бошланди.

Давлат тест маркази мазкур рухсатнома кимларга берилмаслиги бўйича масалага ойдинлик киритди.

Улар: 

  • тест синовларисиз тўлиқ касбий (ижодий) имтиҳон бўладиган таълим йўналишларига рўйхатдан ўтган абитуриентларга (улар ўзлари танлаган олий таълим муассасаларига мурожаат қилишлари керак);
  • белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган, лекин тест синовлари учун тўловни амалга оширмаган абитуриентларга;
  • белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган, лекин кейинчалик тизимдан аккаунтини ўчирган абитуриентларга;
  • тегишли тартибда таълим йўналишларини танлаб рўйхатдан ўтмаган фуқароларга (айрим абитуриентлар тизимга кириб, паспорт маълумотларини киритган, лекин таълим йўналишларини танлаб рўйхатдан ўтмаган);
  • тест синовларисиз, тўғридан-тўғри талабаликка тавсия этиладиган имтиёзга эга абитуриентларга (масалан, ҳарбий хизмат вазифаларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ёки ногирон бўлиб қолган ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари).

Эслатиб ўтамиз, абитуриентлар тест синовларига фуқаролик паспорти ва абитуриент рухсатномаси билан келишлари лозим.

Фуқаролик паспорти бўлмаган тақдирда абитуриент рухсатномаси ҳақиқий деб ҳисобланмайди.

Мавзуга оид