Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пойтахтда 263 аттракцион текширилди: 39 таси рухсатномасиз ишлаётгани аниқланди
Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг маълумотига кўра, Тошкент шаҳридаги барча маданият-истироҳат боғлари ва кўнгилочар масканларда ўрнатилган 263 та аттракцион текширилиб, улардан 39 таси рухсатномасиз фаолият юритгани аниқланди ва тўхтатилди.
Фото: Kun.uz
Миллий матбуот марказида ўтказилган анжуманда қўмита раҳбарияти аттракционларда саноат хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазаси талабларига риоя этилиши бўйича натижаларни эълон қилди.
Текширувлар хулосасига кўра:
- 45 та аттракционда техник паспорт мавжуд эмас;
- 23 та аттракционда соз ҳолатда хизмат кўрсатиш ва хавфсиз фойдаланиш учун масъул шахс тайинланмаган;
- 39 та аттракцион мавсум олдидан бериладиган рухсатномаларсиз ноқонуний ишлаётгани сабабли фаолиятига йўл қўйилмади;
- хавфсизлик қоидаларига мос келмаган 18 та аттракцион камчиликлар бартараф этилгунча вақтинча электр тармоғидан узилди;
- ишлаб чиқарувчи корхона паспорти ва биркаси йўқ, қўл билан ўрнатилган, ремонт талаб 29 та аттракционнинг фаолияти ҳам тўхтатилди.
Қўмита аттракционлар устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш мақсадида attraksionnazorati электрон платформасини ишга туширди. Платформа орқали барча турдаги аттракционларни рўйхатга олиш, техник ҳолати, даврий синовлари, рухсатнома ва сертификатлари бўйича янгиланувчи маълумотлар базаси шакллантирилади. Фуқаролар хавфсизликка оид қонунбузарликлар ҳақида шу тизим орқали хабар бериши мумкин.
Қўмита масъуллари аттракцион эгалари ва сервис уюшмаларига қонун талабларига қатъий риоя этиш, мавсум олдидан экспертиза ва рухсатномаларни ўз вақтида расмийлаштириш, фуқароларга хавфсиз хизмат кўрсатиш учун масъул шахсларни белгилашни эслатди.
Мавзуга оид
08:01 / 27.04.2026
Андижонда аттракцион қулади: камида 7 киши жароҳатланган
21:22 / 18.04.2026
Транспорт вазирлиги халқаро юк ташувчиларнинг рухсатномалари билан боғлиқ муаммо бўйича изоҳ берди
11:57 / 13.11.2025
Миллий юк ташувчиларига Латвия транзити учун рухсатномалар жойида берилади
20:31 / 10.11.2025