Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пулли тўхташ жойлари учун ҳудудда истиқомат қилувчиларга имтиёзлар яратилади
Кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчи аҳоли учун резидентлик рухсатномалари жорий этилади.
Пулли тўхташ жойлари учун ҳудудда истиқомат қилувчиларга махсус имтиёзлар тақдим этилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.
Қайд этилишича, резидентлик рухсатномаси эгалари ўз маҳалласи ҳудудидаги пулли тўхташ жойларидан сутканинг кечки пайтидан тонггача имтиёзли шартларда фойдаланиш имконига эга бўлади.
Шунингдек, кундузги вақтда ҳам муайян чегирмалар берилади, байрам ва дам олиш кунларида эса янада кенгроқ имтиёзлар тақдим этилади.
Ҳозирги кунда резидентлик рухсатномаларини электрон тартибда олиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали билан интеграция ишлари олиб борилмоқда. Жараёнлар жорий йил ноябр ойига қадар якунланиши режалаштирилган.
Ушбу ишлар якунланганидан сўнг, Тошкент шаҳар ҳокимининг тегишли қарори қабул қилиниб, рухсатнома бериш тартиби, амал қилиш муддати, ҳуқуққа эга бўлувчи фуқаролар тоифаси, тақдим этиладиган имтиёзлар рўйхати аниқ белгиланади.
Мавзуга оид
12:42 / 08.07.2026
Тестдан озод этилган абитуриентларга рухсатнома берилмайди
09:20 / 08.07.2026
Абитуриентларга рухсатномаларни бериш бошланди
21:22 / 18.04.2026
Транспорт вазирлиги халқаро юк ташувчиларнинг рухсатномалари билан боғлиқ муаммо бўйича изоҳ берди
11:57 / 13.11.2025