Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарё вилояти ҳокимига бешинчи маслаҳатчи тайинланди
Отабек Олимжонов вилоят ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимини эгаллади.
Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаевга яна бир маслаҳатчи тайинланди. Бу ҳақда Nasafnews хабар берди.
Отабек Олимжонов вилоят ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига муносиб кўрилди, дейилади хабарда.
О. Олимжонов 1980 йил Шаҳрисабз туманида туғилган. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ва Ўзбекистон миллий университетини тамомлаган.
Бунгача Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Маркетинг бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган.
Президентнинг 2020 йил 19 июндаги ПҚ-4755-сонли қарори билан Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Навоий, Сирдарё, Сурхондарё, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳар ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими жорий этилиши белгиланган эди.
Эслатиб ўтамиз, шу пайтга қадар Қашқадарё вилоят ҳокимининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси ва фахрийлар билан ишлаш бўйича маслаҳатчиси, Ташқи меҳнат миграция масалалари бўйича маслаҳатчиси каби лавозимлар жорий қилинган.
Мавзуга оид
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:29 / 26.05.2026