Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Анатолий Торкуновни «Дўстлик» ордени билан мукофотлади
Президент «Торкунов Анатолий Васильевични Ўзбекистон Республикасининг «Дўстлик» ордени билан мукофотлаш тўғрисида»ги фармонни имзолади.
Давлат раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлигининг Москва давлат халқаро муносабатлар институти ректори Анатолий Торкунов Ўзбекистон Республикасининг «Дўстлик» ордени билан мукофотланди.
Қайд этилишича, унга Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш, гуманитар соҳадаги кўп йиллик самарали ҳамкорликни ҳамда академик ва илмий-таълим алмашувлар бўйича узоқ муддатли дастурларни амалга оширишни қўллаб-қувватлашдаги шахсий ҳиссаси, шунингдек, халқаро муносабатлар ва иқтисодиёт соҳасида юқори малакали мутахассисларни тайёрлашдаги бевосита иштироки учун орден берилди.
Мавзуга оид
11:38 / 30.08.2025
Марҳум Рустам Қосимов орден билан тақдирланди
13:08 / 05.08.2025
Ўзбекистон президенти Туркманистон ордени билан мукофотланди
17:10 / 13.03.2025
Шон-шарафнинг энг юқори белгиси: Франциянинг Фахрий Легион ордени қандай мукофот?
10:50 / 14.02.2025