Жамият | 16:56 / 26.08.2020
8179
1 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳрида тадбиркордан 60 000 доллар талаб қилган шахс ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28, 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан тадбиркорлик манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилган.

Маҳкама хабарига кўра, фуқаро Н.Б. “A” МЧЖ раҳбари М.га Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида қурилиши лозим бўлган умумий қиймати 7,5 млрд сўмлик мактаб биноси ва Олмалиқ туманидаги 4,5 млрд сўмлик капитал таъмирлаш ишларини юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали олиб беришга ишонтириб, ушбу хизмати эвазига 60 000 АҚШ доллари миқдорида “откат” талаб қилиб, олдиндан 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Н.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28, 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид