Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Artel Молдованинг Euroterm компанияси билан ҳамкорлик келишуви имзолади
Euroterm компанияси фаолиятининг асосий объектлари маиший электр ускуналар, сантехника маҳсулотлари, автоном иситиш тизимлари, сув ва газ таъминоти техникаси ҳисобланади. 2020 йилнинг февраль ойида умумий қиймати 1.000.000 долларлик шартнома имзоланган.
Euroterm ўз фаолиятини 2002 йилнинг 5 сентябрида бошлаган. Марказ кенг кўламли хизматлар: савдо, мижозларга маслаҳатлар бериш, лойиҳалаш, монтаж, етказиб бериш, муҳандислик тизимлари ва ускунларга хизмат кўрсатиш каби соҳаларга ихтисослашган.
Euroterm компанияси мамлакатдаги 200 дан ортиқ доимий дилерлар билан шартномавий муносабатларга эга. Бундан ташқари энди Artel маиший техникалари Молдовада қуйидаги жаҳон брендлари – Kaiser (Германия), Midea (Хитой), Simfer (Туркия), Maestro (Украина), Tesy (Болгария) ва Walser (БАА) билан бир қаторда сотилади.

2020 йилнинг май ва июль ойларининг ўзидаёқ умумий қиймати 132.790 доллар бўлган 1664 дона маиший техника етказиб берилди. Экспортга йўналтирилган асосий маҳсулотлар кондиционерлар, микротўлқинли печлар ва чангюткичлар бўлди.
Яқин вақт ичида Euroterm Руминия ва Болгарияга экспортни бошламоқчи ва бу Artel учун ривожланишнинг янги истиқболлари яратилаётганини англатади.

2020 йилда Artel компанияси экспорт ҳажмини янада оширишни режалаштирган. Айни пайтда ташқи савдо иқтисодиёт ўсишининг асосий манбаси ва қўллаб қувватловчиси бўлиш билан бирга, хорижий давлатлар билан дўстона алоқалар мустаҳкамланиши, халқаро майдонда Ўзбекистон нуфузи ошишига хизмат қилиши ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ аён бўлмоқда.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
18:17 / 28.02.2024
Artel 2026 йил якунига қадар Суперлига титул ҳомийсига айланди
16:22 / 06.02.2024
Жаҳонгир Ортиқхўжаев: “Биз импортга ҳар қандай чеклов қўйишга қаршимиз, у бизга зарар”
21:55 / 23.01.2024
Очиқ мулоқот: Маиший техникачилар ва Отабек Бакиров баҳси
17:40 / 12.10.2022