Лукашенко қўлида автомат кўтариб юрганининг сабабини тушунтирди
Беларусь президенти Александр Лукашенко намойишлар вақтида автомат кўтариб юрганининг сабабини тушунтирди. Лукашенконинг таъкидлашича, у шу йўл билан мамлакатни ташқи хавфлардан ҳимоялашга тайёрлигини кўрсатмоқчи бўлган.
Беларусь президентининг таъкидлашича, у автомат кўтариб юргани акс этган видеороликлар билан ҳамюртларига ўқ узишга тайёрлигини асло кўрсатмоқчи бўлмаган. Унинг таъкидлашича, ҳозирда Беларусь учун ташқи хавф ҳар қачонгидан долзарб саналади.
“Бу [Беларусь учун ташқи хавф] нормал ҳолатми? Сиз мени кўчаларда автомат билан югуриб юрганим ва гўёки ўз халқимга ўқ узмоқчи бўлганим учун танқид қилмоқдасиз. Билиб қўйинг, мен халқимга ўқ узиш у ёқда турсин, ҳаттоки чорак аср ичида бирор марта унга қўлимни бигиз қилмаганман”, деб айтган Лукашенко.
Унинг айтишича, ташқи хавфлар ортида мамлакатдаги сиёсий вазиятни ҳисобга олиб, ҳарбийларнинг муайян захирасини ушлаб туришга мажбур бўлмоқда.
Ўтган ҳафта Беларусь оммавий ахборот воситалари Лукашенко норозиликлар вақтида 15 ёшли ўғли Николай ҳамроҳлигида ҳарбий кийимда, Калашников автомати билан қуролланган ҳолда Минскдаги Мустақиллик саройига вертолётда учиб келганининг бир нечта видеосини тарқатган. Таъкидлаш жоиз, Лукашенконинг қўлидаги автомат ўқланмаган бўлган, чунки унда ўқдон бўлмаган.
Шундан кейин мухолифат ҳуқуқ-тартибот идораларидан Лукашенконинг балоғатга етмаган ўғлига қурол берилишига муносабат билдиришни талаб қилган.
Мавзуга оид
21:16 / 22.11.2024
Лукашенко Беларусда норозилик намойишлари такрорланса, интернетни «бутунлай ўчириб қўйиш» билан таҳдид қилди
20:52 / 20.11.2024
Лукашенко яна 32 нафар сиёсий маҳбусни афв этди
01:38 / 19.11.2024
Лукашенко 21 нафар собиқ кучишлатар тизимлар вакилларини унвонидан маҳрум қилди
20:18 / 16.11.2024