Лукашенко санкциялар киритган мамлакатларга "ҳали кўрсатиб қўйишини" айтди
Александр Лукашенко Беларусга нисбатан санкциялар киритган Литва ва Польшага жавоб қайтаришга ваъда берди.
"Энди уларга санкциялар нима эканлигини кўрсатиб қўямиз. Улар Хитой ва Россияни биз орқали қўриқлашган бўлса, энди Россия билан савдо қилиш учун Болтиқ ёки Қора денгиз орқали учишади. Уларга санкциялар нима эканлигини кўрсатиб қўямиз", - деди у.
"Уларнинг қорни тўйиб қолди ва Беларусь кимлигини унутиб қўйишди. Бизни эгиш, танклар, ракеталар билан қўрқитиш мумкин деб ўйлашди. Кўрамиз, ким кимни қўрқитаркин. Уларга санкциялар нима эканлигини кўрсатиб қўямиз", - деб давом эттирди Лукашенко.
"Ҳукуматга барча савдо оқимларини Литва портларидан бошқа портларга кўчириш бўйича таклиф киритиш топшириғини бердим. Кўрамиз, улар қандай яшаркин, Литва бюджетининг 30 фоизини бизнинг юк оқимларимиз ташкил этади. Яна нима керак? Қоринлари тўйиб қолди. Шунинг учун уларни жойига тушириб қўямиз", - деди Беларусь президенти.
Евроиттифоқ мамлакатлари, жумладан Болтиқ мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари пайшанба куни Лукашенко режимига нисбатан кескинроқ санкциялар жорий этишга чақирганди.
Мавзуга оид
20:49 / 11.11.2024
Беларус расман БРИКС бўйича шерик давлат мақомини олди
22:17 / 07.11.2024
Лукашенко яна 31 нафар сиёсий маҳбусни афв этди
14:30 / 05.11.2024
Лукашенко: РФ Беларус орқали Полша, Литва, Латвия ва Украинага ҳужум қилмоқчи эмас
13:10 / 24.10.2024