Ўзбекистон | 08:11 / 28.08.2020
3219
1 дақиқада ўқилади

Самарадан 918 нафар ўзбекистонлик махсус поездда Тошкентга олиб келинди

Ушбу рейс орқали олиб келинган барча фуқаролар автобусларда Тошкент вилоятидаги карантин зоналарига етказилди.   

Фото: Транспорт вазирлиги

Республика махсус комиссияси Ўзбекистон фуқароларини Россия Федерациясининг Самара вилоятидан олиб келиш учун “Тошкент – Кинел –Тошкент” темир йўл рейсини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилганди.  

Россия ва Қозоғистон томони билан келишувга биноан, жорий йилнинг 25 август куни “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ поезди 918 нафар фуқаро билан “Кинел” станциясидан Ўзбекистонга жўнаган. 

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, мазкур поезд Тошкент шаҳрига етиб келди. 

Қайд этилишича, ушбу рейс орқали олиб келинган барча фуқаролар автобусларда Тошкент вилоятидаги карантин зоналарига етказилди.   

Аввалроқ, Россиядан 927 нафар ўзбекистонлик поездда Наманганга олиб келингани хабар қилинганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид