15:00 / 31.08.2020
11583
Реклама

Украинанинг нуфузли университетларидан бирининг талабаси бўлишни хоҳлайсизми?

Ўзбекистонлик абитуриентлар диққатига! Мана имтиҳонлар куни ҳам яқинлашиб қолди. Ўзингиз орзу қилган касб эгаси бўлиш истагида ҳаракат қилмоқдасиз. Бугунги кунда бу йўлда жуда ҳам кўп имкониятлар борлигини таъкидлаб ўтиш жоиз.

Хусусан, «Inside-A» таълим маркази сизга бу борада ўз хизматларини таклиф этади ва Украинадаги қуйидаги ОТМларга оғзаки суҳбат асосида ўқишга кириш имконингиз борлигини ёдга солади:

1. Харьков миллий авиация университети;

2. В.Н. Каразин номидаги Харьков миллий университети;

3. Ярослав Мудрий номидаги Харьков миллий юридик университети;

4. Харьков миллий политехника университети;

5. Харьков миллий тиббиёт университети;

6. Харьков миллий аэрокосмик унверситети;

7. Харьков миллий шаҳархўжалиги университети.

Ушбу университетларнинг бир нечтаси таълим сифати бўйича QS халқаро рейтингида TOP-1000 таликка киради ва дунёнинг энг яхши олий таълим муассасаларидан бири ҳисобланишади. Улардан бирида таҳсил олиб, халқаро дипломни қўлга киритишингиз ва мутахассислигингиз бўйича дунёнинг исталган бурчагида фаолиятингизни олиб боришингиз мумкин, шунингдек ушбу университетлар дипломи Ўзбекистонда ҳам нострификация орқали амал қилади, яъни TOP-1000 таликка кирган университетлар дипломлари имтиҳонсиз нострификациядан ўтказилади.

Харьков миллий политехника университети раҳбарияти Ўзбекистонга келиб, Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат политехника университети билан яқиндан танишиб, яқин вақтда, ўзаро ҳамкорликни ва таълимнинг янги турларини йўлга қўйишга келишиб олишди (таълим дастурлари ва талабалар алмашинуви кўзда тутилган). Шу билан бирга, Ярослав Мудрий номидаги Харьков миллий юридик университети ҳам Тошкент давлат юридик университети билан меморандум имзолади.

Хўш, нима учун айнан Украина?

Бу йил Ўзбекистондаги олий таълим муассасалари талабаси бўлиш учун 1,5 миллион абитуриент ҳужжат топширган. Уларнинг 103 минг 575 нафари, яъни бор-йўғи 10%и талабаликка қабул қилинади. Хўш, қолганлар олий маълумотсиз бўлиб ўтиши керакми ё кейинги йилни кутиб, кун санаши керакми? Сиз иккисини ҳам ўзингизга ва яқинларингизга раво кўрмаслигингизга ишонамиз. Имкониятлар, орзулар эса чегара билмайди. Уларни дунёнинг исталган нуқтасидан қидириш мумкин.

Ўзбекистонда бугун нефть ва газ, энергетика, техника, машинасозлик, муҳандислик каби соҳаларда юқори лавозимларда фаолият юритаётган кишилар айнан Харьков Миллий политехника университетини тамомлаганлар.

2019 йилда Ўзбекистондаги ОТМларга имтиҳон топшириб йиқилган, сўнг биз тавсия этаётган университетларга оғзаки суҳбат асосида ўқишга киришни ихтиёр этган йигит-қизлар бугун талабаликнинг олтин даврини бошдан кечирмоқда. Қуйидаги видеода уларнинг орзуларига қандай етганлари билан танишишингиз мумкин.

«Inside-A» таълим маркази олдидаги асосий вазифалар:

  • Украинада олий таълим олиш истагида бўлган ёшларга ҳужжатларни топширишда кўмаклашиш;
  • Таълим учун пул ўтказмаларини амалга ошириш;
  • Самолёт чипталари харидида кўмаклашиш;
  • Талабани ОТМни битиргунга қадар назорат қилиш;
  • Ўқув жараёнида келиб чиқиши мумкин бўлган эҳтимолли муаммоларни бартараф этиш.

Олий таълим муассасаларида таълим энг камида 4 йил, кўпи билан 6 йилгача. Ўқишни битирганларга мутахассислиги бўйича халқаро диплом берилади. Таълим тизими икки семестрга бўлинган. Ўзбекистонлик талабалар хоҳиш ва истакларига кўра, ўқишларини Ўзбекистондаги олий ўқув юртларига кўчиришлари ҳам мумкин.

Абитуриентлар Украинага борганидан сўнг, биринчи ҳафтанинг ўзидаёқ доимий ётоқхона билан таъминланади. Ота-оналар учун Ўзбекистондан туриб, фарзандлари дарсларга қатнаётганини кузатиш, давоматни электрон назорат қилиб бориш, ўзлаштириши, фанлардан олаётган баҳоларидан бохабар бўлиш имконияти яратилган.

Рус тилини билмаганлар учун қўшимча бепул курслар мавжуд.

ОТМларга ҳужжат топшириш жорий йилнинг 15-ноябрига қадар давом этади. Ўқишга йўлланма олиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши керак:

  • Фуқаролик паспорти нусхаси;
  • Туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхаси;
  • Мактаб аттестати ёки касб-ҳунар коллежи дипломи ва иловаси.

Манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Жанггоҳ кўчаси, 2АБ/238-уй.

Мўлжал: «Ғофур Ғулом» метро бекати, «SEBZOR-MED» клиникаси.

Телефонлар: +99897 7223010, +99897 4223010, +99897 4333010

Батафсил маълумот учун:

Telegram: t.me/insidea

Facebook: fb.com/inside_a_study

Instagram: @inside_a_study

Сайт: insidea.info

Реклама ҳуқуқи асосида

Top