Тест синовларидан ўта олмадингизми? 

Бу орзуларингиз ва ҳаёт йўлингизнинг охири эмас. Сизда ҳозироқ дунёнинг Топ-1000талигига кирган олий таълим муассасаси талабаси бўлиш имконияти бор. Энг муҳими, ҳеч қандай имтиҳонсиз талаба бўлишингиз мумкин. Бунда сизга «Inside-A» таълим маркази ёрдам беради. 

Ушбу университет таълим сифати билан дунёнинг энг яхши Олий таълим муассасалари 1000 талиги рўйхатига киритилган. Унда 40 факультетдан бирида таҳсил олиб, халқаро дипломни қўлга киритишингиз ва мутахассислигингиз бўйича дуёнинг исталган бурчагида фаолиятингизни олиб боришингиз мумкин, ҳатто, ушбу университет дипломи Ўзбекистонда ҳам амал қилади. Яқиндагина мазкур университет раҳбарияти Ўзбекистонга келиб, Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат политехника университети билан меморандум имзолади.

«Inside-A» таълим маркази Украинадаги қуйидаги ОТМларга имтиҳонсиз кириш имконингиз борлигини ёдга солади:

1. Харьков Миллий авиация университети

2.В.Н.Каразин номидаги Харьков миллий университети

3.Ярослав Мудрий номидаги Харьков миллий Юридик университети

4. Харьков Миллий фармацевтика университети

5. Харьков Миллий политехника университети

6. С.Кузнец номидаги Харьков Миллий Иқтисодиёт университети

7. Харьков миллий тиббиёт университети

8. Харьков давлат бошқаруви академияси 

Хўш, нима учун айнан Украина?

Бу йил Ўзбекистондаги олий таълим муассасалари талабаси бўлиш учун 1,2 миллион абитуриент ҳужжат топширган. Уларнинг 102 минг 400 нафари, яъни бор-йўғи 10%и талабаликка қабул қилинади. Хўш, қолганлар олий маълумотсиз бўлиб ўтиши керакми ё кейинги йилни кутиб, кун санаши? Сиз иккисини ҳам ўзингизга ва яқинларингизга раво кўрмаслигингизга ишонамиз. Имкониятлар, орзулар эса чегара билмайди. Уларни дунёнинг исталган нуқтасидан қидириш мумкин. 

Ўзбекистонда бугун нефть ва газ, энергетика, техника, машинасозлик, муҳандислик каби соҳаларда юқори лавозимларда фаолият юритаётган кишилар айнан Харьков Миллий политехника университетини тамомлаганлар.