Нурафшонда ўғирлик содир этган шахс тергов йўли билан аниқланди
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
2020 йилнинг 6 август куни соат 09:00да номаълум шахс ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилиш мақсадида, Тошкент вилояти Нурафшон шаҳар Маърифат маҳалласидаги 29 ёшли Н.С.нинг (аёл) хонадонига кириш эшигини очиқлигидан фойдаланиб, ушбу хонадонга ғайриқонуний равишда кирган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, у уй ичидан 30.599.000 сўм ва 100 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини ўғирлаб ҳодиса жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Нурафшон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Дастлабки тергов жараёнида ушбу жиноятни 31 ёшли А.Н. содир этганлиги аниқланган ва гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
09:51 / 11.10.2024
Тошкентда "Спарк" ва "Матиз" тўқнашиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди
21:27 / 25.09.2024
Тошкентдан олиб қочилган машина Қамчиқ довонида ушланди
17:15 / 25.07.2024
Чорсудаги тилла дўконида кўз кўриб, қулоқ эшитмаган ўғирлик содир этилди
11:28 / 16.07.2024