18:51 / 01.09.2020
22330

Тожикистондаги зилзила кучи Ўзбекистон шаҳарларида сезилди

Тожикистон ҳудудида юз берган зилзила кучи Тошкент ва Гулистон ҳамда водий шаҳарларида сезилди.

Фото: Global Look Press/Muhammad Fauzy

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилишича, 1 сентябрь куни Тошкент вақти билан 18:34да Тожикистонда ер силкиниши қайд этилди.

Ер силкиниши координаталари: 40,07 градус шимолий кенглик; 70,56 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,1. Чуқурлик 10 км. 

Ер силкиниши эпицентридан Тошкентгача масофа жанубий-шарқий йўналиш бўйича 175 км.

Ўзбекистон ҳудудида:

  • Тошкент: 175 км, 2 балл.
  • Наманган: 140 км, 2 балл.
  • Андижон: 171 км, 2 балл.
  • Фарғона: 110 км, 2 балл.
  • Гулистон: 158 км, 2 балл.
Top