Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Паст Дарғомда маст ҳайдовчи уриб кетган ИИБ ходими вафот этди
Паст Дарғом туманида маст ҳолатдаги ҳайдовчи уч кишини машинада уриб юборган. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ хабар бермоқда.
Фото: Самарқанд вилоят ИИБ ахборот хизмати
Улар орасида туман ИИБ профилактика инспектори ҳам бўлган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қармасдан, ходим шифохонада вафот этган.
Воқеа жорий йилнинг 1 сентябрь куни соат 23:00 лар атрофида Паст Дарғом тумани «Олти қаҳрамон» маҳалласи ҳудудида содир бўлган. Ҳайдовчи туманнинг «Қора сув» маҳалласида яшовчи У.Т. бўлиб, у ўзига тегишли «Дамас» русумли автомашинани спиртли ичимлик таъсирида бошқарган.
Ҳайдовчи автомобиль йўлининг ўнг томон четида ўз хизмат вазифасини бажараётган профилактика катта инспектори, катта лейтенант Р.Боқиев, фуқаролар М. ва Л.ни уриб юбориб, йўл транспорт ҳодисаси содир этган.
Оқибатда Р.Боқиев, М. ва Л. лар тан жароҳати олиб, туман марказий шифохонасига олиб борилган. Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан, Р.Боқиев шифохонада вафот этган.
Мавзуга оид
13:40 / 09.01.2026
Самарқандда 15 ёшли бола уйлангани ҳақидаги видео юзасидан расмий маълумот берилди
17:31 / 04.12.2025
Паст Дарғомда чўчқахона эгалари ҳавони ифлослаб келгани аниқланди
13:29 / 22.12.2024
Самарқандда табиий газ ва электрдан қарздорликни йўқ қилиб бермоқчи бўлган ходимлар ушланди
09:54 / 12.12.2024