Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эронда етти ойлик танаффусдан сўнг ўқув йили бошланди
Эрон президентининг сўзларига кўра, 15 млн нафар талаба ва ўқувчиларнинг таълим олиши соғлиқни сақлаш тизими иши каби муҳим ҳисобланади.
Фото: IRNA
Эронда мактаб ўқувчилари ва талабалари бир неча ойлик танаффусдан сўнг таълим муассасаларига қайтди, деб хабар бермоқда Associated Press.
"Мамлакатимизда таълим энг ёмон вазият юз берганида ҳам ёпилмайди", - деган Эрон президенти Ҳасан Руҳоний видеомурожаатида.
Унинг сўзларига кўра, 15 млн нафар талаба ва ўқувчиларнинг таълим олиши соғлиқни сақлаш тизими иши каби муҳим ҳисобланади.
Руҳоний таълим муассасаларида жиддий ҳимоя чоралари амал қилиши кераклигини қўшимча қилди. Эронда бунга қадар масофадан ўқитиш усули қўлланилаётганди.
Эронда пандемия бошланганидан буён 382 мингдан ортиқ кишида коронавирус аниқланган, 22 мингга яқин киши вафот этган.
Мавзуга оид
08:40
Женевада Эроннинг ядро дастури бўйича музокаралар якунланди
20:59 / 26.02.2026
Эрон АҚШ билан эҳтимолий уруш оқибатларига тайёрланмоқда
15:24 / 26.02.2026
Bloomberg: РФ ва Эрон Хитойга нефт сотиш учун нарх уруши олиб бормоқда
13:00 / 26.02.2026