Сирдарёда содир бўлган ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи вафот этди
ЙТҲ юзасидан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг 7 сентябрь куни соат 00:50ларда, Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани ИИБ навбатчилик қисмига тушган хабарга кўра, Мирзаобод тумани, Мирзачўл МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4Р-18А автомобиль йўлининг 1-километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати маълумотида айтилишича, ҳайдовчи, 1994 йилда туғилган Т.М. “Нексия-3” русумли автомобилда, тезликни меъёридан оширган ҳолда ҳаракатланаётиб, йўлнинг бурилиш жойида бошқарувни йўқотиб, бетон тўсиққа урилган ва ағдарилган.
Натижада, "Нексия-3" автомобили ҳайдовчиси, 26 ёшли Т.М. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
“Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан йўл белгилари ва чизиқлари талабларига риоя қилишларини сўраб қоламиз”, - дейилади хабарда.
Мавзуга оид
16:38 / 06.12.2024
Марказий Осиё мамлакатлари вегетация мавсуми учун сувни тақсимлаб олди
15:57 / 26.11.2024
Кувайт Сирдарёда кўп қаватли уйлар қуриши мумкин
18:31 / 23.09.2024
Қозоғистон ва Ўзбекистон Сирдарёда 10 та гидропост ташкил қилади
08:00 / 13.09.2024