Жаҳон | 09:04 / 08.09.2020
8963
2 дақиқада ўқилади

Sputnik V вакцинасининг биринчи партияси фуқаролик айланмасига чиқарилди

Фото: EPA/Vostock-photo

Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга қарши Sputnik V вакцинасининг биринчи партияси фуқаролик айланмасига чиқарилганини эълон қилди 

Таъкидланишича, Гамалея номидаги марказ томонидан ишлаб чиқилган “Гам-Ковид-Вак” (Sputnik V) вакцинаси барча зарур сифат синовларидан ўтиб, фуқаролик айланмасига чиқарилди.

Яқин вақтда вакцинанинг ҳудудларга етказилиши кутилмоқда.

4 сентябрда Гамалея номидаги марказда вакцинанинг биринчи партияси фуқаролик айланмасига чиқарилишига рухсат 10 сентябрдан 13 сентябргача олинишига умид билдирилган. Шундан кейин хавф гуруҳидаги одамларнинг оммавий эмланиши бошланиши айтилганди. 

Оммавий эмлаш билан бир вақтда вакцинанинг Москва поликлиникаларида учинчи босқич синовлари ўтказилиши кутилмоқда. Уларда 40 минг кўнгилли иштирок этади. Улардан бир қисми ҳақиқий вакцина, бир қисми эса плацебо олади. 

Вакцина икки турда - катталар ва болаларга мўлжалланган вариантларда бўлади. Болалар учун мўлжалланган вакцинанинг дозировкаси камайтирилади. Таъкидланишича, бу болаларнинг вазни кичик, иммун тизими эса катталарники каби ривожланмаган бўлиши билан тушунтирилган. 

Мавзуга оид