Жаҳон | 11:41 / 09.09.2020
6040
1 дақиқада ўқилади

Хитойнинг махфий фазовий кемаси орбитада номаълум жисм қолдирди - ОАВ

Хитойнинг сир тутилаётган кўп маротабалик фазовий кемаси синов парвози давомида орбитада номаълум жисм қолдирди. SpaceNews нашрининг ёзишича, янги объектга NASA агентлиги каталогида NORAD ID 46395 белгиси берилган.

Фото: popmech.ru

Нашр маълумотларига кўра, ушбу жисм 348 км баландликда жойлашган. Мутахассислар ҳозирча унинг вазифалари нимадан иборатлигидан бехабарлар. Тахмин қилинишича, у Хитой кемаси орбитадан чиқиб кетишига 2 айлана қолганда орбитага чиқарилган.

Космоплан деб таърифланаётган Хитой кемаси орбитага 4 сентябрда “Чанчжэн-2F” ракетаси ёрдамида чиқарилган. Бу Хитойда ишлаб чиқилган биринчи шундай қурилмадир. Кема 2 кун орбитада қолгач, 6 сентябрда Ерга қайтган. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид