Боғчалар фаолияти учун қўйиладиган санитар талаблар маълум қилинди
Боғчалар қатъий санитария қоидалари асосида фаолиятини тиклайди. Хусусий боғчаларни очиш бўйича уларнинг раҳбарияти қарор қабул қилади.
10 сентябрь куни ўтказилган «Мактабгача таълим: янги старт» мавзусидаги матбуот анжуманида пандемия шароитида мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятига қўйиладиган талаблар маълум қилинди.
Kun.uz мухбирининг хабар беришича, боғча тарбияланувчилари ва ходимлари хавфсизлигини таъминлаш учун қуйидаги чора-тадбирлар кўрилади:
- Кириш жойида тўпланишларнинг олдини олиш учун тарбияланувчилар тасдиқланган жадвал асосида кузатиб қўйилади ва олиб кетилади. Болаларни тарбиячилар қабул қилиб олади, бола тарафидан бўлган вакиллар боғча ҳудудига киритилмайди;
- Очиқ ҳаводаги машғулотлар ва сайрлар пайтида болалар, тарбиячилар ва уларнинг ёрдамчиларининг бевосита муносабатига йўл қўйилмайди;
- Биноларда кунига 3 марта тозаловчи воситалар ёрдамида сувли, 1 марта дезинфекция воситалари орқали тозалаш ишлари ўтказилади. Шунингдек, кўп муомалага киришувчи юзалар (эшик ва дераза тутқичлари, ромлар, столлар, электр улагичлар) кун давомида 4 марта дезинфекция қилинади;
- Ҳар куни ўйинчоқлар, тарбиявий материаллар ва жиҳозларнинг санитар тозалов ишлари, бундан ташқари, усти берк супачалар ва ўйнаш майдончаларининг тозалаш ишлари ва дезинфекцияси ўтказилади;
- Контактларнинг олдини олиш учун ходимлар овқатни жадвал бўйича фақат овқат блокларидан олади. Идиш-товоқларни ювишда дезинфекцияловчи воситанинг 1 фоизлик эритмасидан фойдаланилади.
Хусусий МТТлар ўз раҳбариятлари қарорига мувофиқ равишда очилади.
Анжуманда қайд этилишча, болаларнинг мактабгача таълим ташкилотига хавфсиз қатновини таъминлаш учун вазирлик томонидан қуйидаги чоралар кўрилади:
- Боғчанинг пандемия ҳолатида очилишга тайёр эканлиги мониторинг қилинади;
- ходимларнинг санитар-гигиеник ва эпидемияга қарши қоидаларга қўшимча ўқитилиши амалга оширилади;
- телевидение ва интернетда эфирга узатилиши учун тарбиявий контент яратиш давом эттирилади.
Шунингдек, мактабгача таълим ташкилотлари пандемия шароитида хавфсиз фаолият юритиши учун туман/шаҳар ҳокимиятлари маҳаллий бюджет ҳисобидан бир қатор тадбирларни амалга ошириши керак бўлади.
Хусусан, сув таъминоти тизимига уланмаган ва артезиан қудуқларига эга бўлмаган давлат МТТга узлуксиз сув захираси етказиб берилиши, дезинфекциялаш ва тозалаш воситалари, қўллар учун зарурий антисептик воситалар билан таъминланиши лозим.
Сўнгги янгиликлар
-
“Болаларни қўрқоқ қилиб қўймаслигимиз керак” — боғчадаги зўравонликлар ҳақида суҳбат
Жамият | 21:51
-
TikTok ўсмирлар учун чекловларни жорий этмоқда
Жаҳон | 21:50
-
13 март янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар
Ўзбекистон | 21:32
-
Россия мамлакатга кириш тақиқланган ЕИ фуқаролари рўйхатини кенгайтирди
Жаҳон | 21:28
Мавзуга оид

10:17 / 03.12.2024
Қўшработдаги боғча ва мактабларда тегишли ҳужжатларсиз илон томошалари ўтказилди. ИИВ ҳолатни ўрганди

13:41 / 02.11.2024
Тошкент вилоятида болалар учун берилган озиқ-овқатни боғчадан олиб кетаётган мудира ушланди

13:23 / 15.10.2024
“Менинг боғчам” лойиҳасида овоз бериш жараёни бошланди

11:50 / 01.10.2024