Ўзбекистон | 00:19 / 10.09.2020
64844
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Ўзбекистонда кунлик касалланиш ҳолатлари 500тадан ошиб кетди

Ўзбекистонда коронавирус тарқалиши яна тезлашмоқда: мамлакатда кунлик касалланиш кўрсаткичи бир ой ичида илк марта 500тадан кўпроқни ташкил этди.

9 сентябрь куни Ўзбекистонда 512 кишига COVID-19 ташхиси қўйилди, деб маълум қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги. Таққослаш учун, кунлик янги ҳолатлар 6 сентябрда 293та, 7 сентябрда 312та, 8 сентябрда 443тани ташкил этган эди.

Расмий статистикага кўра, жами ҳолатлар 44 930 та, тузалганлар 42 212 нафар, қурбонлар эса 366 нафарни ташкил этмоқда. 9 сентябрь куни 6 киши вафот этгани хабар қилинди.

Янги ҳолатлар (+512)

20 августдан кейинги вақт давомида кунлик касалланиш кўрсаткичи 500тага етмаётган, бир ой ичида фақат 4 марта кунлик ўсиш 400дан кўпроқни ташкил этганди.

  • Тошкент шаҳри – 331
  • Тошкент вилояти – 105
  • Қашқадарё вилояти – 30
  • Самарқанд вилояти – 12
  • Андижон вилояти – 11
  • Наманган вилояти – 9
  • Фарғона вилояти – 6
  • Хоразм вилояти – 6
  • Навоий вилояти – 2

Тузалганлар (+314)

Касаллик қайд этилган жами 44 930 бемордан 42 212 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 94 фоизни ташкил этмоқда.

  • Тошкент шаҳри – 188
  • Тошкент вилояти – 98
  • Самарқанд вилояти – 9
  • Наманган вилояти – 8
  • Фарғона вилояти – 5
  • Хоразм вилояти – 4
  • Андижон вилояти – 2

Ўлим ҳолатлари (+6)

Вазирлик 9 сентябрь куни 6та ўлим ҳолати ҳақида маълумот берди. Расмий статистикада коронавирус қурбонлари жами 366 нафар деб кўрсатилмоқда.

  • Мирзо Улуғбек туманида яшаган 83 ёшли М.М. (аёл)
  • Янгийўл туманида яшаган 56 ёшли Э.Д. (эркак)
  • Юнусобод туманида яшаган 56 ёшли Э.А. (эркак)
  • Шайхонтоҳур туманида яшаган 59 ёшли З.А. (эркак)
  • Олмазор туманида яшаган 59 ёшли У.Т. (эркак)
  • Чирчиқ шаҳрида яшаган 55 ёшли Ғ.Д. (эркак)

Айни пайтда даволанаётган 2 352 нафар бемордан 427 нафари оғир, 224 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид