Жаҳон | 09:32 / 10.09.2020
6932
1 дақиқада ўқилади
Лондонда бир хонали экстремал меҳмонхона очилди
Jeep автомобил маркаси Лондонда дунёдаги энг экстремал меҳмонхонани очди. Гап шундаки, бор-йўғи бир хонадан иборат меҳмонхона ердан 70 метр баландликда жойлашган.
Jeep Лондон аҳолисига меҳмонхонага ташриф буюриб, коронавирус пандемияси вақтида янги таассуротларга эга бўлишни таклиф қилмоқда.
Меҳмонхона The O2 Arena кўнгилочар мажмуасининг устунларига маҳкамланган чодирдан иборат. Меҳмонхонада тўхтовчилар мажмуа томи бўйлаб сайр қилишлари ҳамда у ерда овқатланишлари мумкин. Улар ихтиёрида уйқу учун мўлжалланган иккита қопча ва ёмғирдан ҳимояловчи ғилоф бўлади.
Антиқа меҳмонхона очилиши Jeep Renegade 4xe автомобилининг савдога чиқарилишига аталган.
Мавзуга оид
15:10 / 29.10.2024
Лондон дезинформация учун РФнинг 3 агентлигига қарши санкциялар киритди
11:50 / 23.10.2024
Лондон ва Берлин янги мудофаа шартномасини тайёрламоқда
10:20 / 23.10.2024
Лондон Украинага қурол сотиб олиш учун бир миллиардлик ёрдам ваъда қилмоқда
12:40 / 16.10.2024