Жаҳон | 22:17 / 11.09.2020
5786
1 дақиқада ўқилади

Афғонистонда жангарилар ҳужуми вақтида 16 ҳарбий ҳалок бўлди 

Афғонистонда “Толибон” ҳаракати жангариларининг ҳужуми оқибатида 16 нафар ҳарбий ва полициячи ҳалок бўлди.

Фото: Reuters

Жангарилар Нангарҳор вилоятидаги Ҳаққоний шаҳрида хавфсизлик хизматлари блокпостларига зарба берган. Қурбонлардан ташқари яраланганлар ҳам бор. 

Толиблар ушбу ҳужумни 12 сентябрда Доҳада ўтиши режалаштирилган афғонлараро музокаралар арафасида амалга оширган. Қатар пойтахтига “Толибон” раҳбарияти аъзоси Абдул Ғани Биродар бошчилигидаги делегация етиб келган.

Афғонистонда толибларнинг ҳужуми ҳақида охирги марта 1 сентябрда маълум қилинганди. Ўшанда жангарилар Гардиз шаҳрида куч тузилмалари ходимларига ҳужум қилган. Бунинг оқибатида 3 ҳарбий ҳалок бўлган, яна 5 нафари жароҳатланган. Икки жангари отишма давомида йўқ қилинган.

9 сентябрда номаълум кишилар Афғонистоннинг биринчи вице-президенти Амруллоҳ Солиҳга Кобулда суиқасд қилди. Ҳужум оқибатида Солиҳнинг қўриқлаш хизматидан 2 киши ҳалок бўлган, 7 киши яраланган. Сиёсатчининг ўзига ҳеч нарса қилмаган.

Мавзуга оид