Жаҳон | 22:29 / 11.09.2020
10256
1 дақиқада ўқилади

Хитойда меҳмонхона олдида кучли портлаш юз берди 

Хитойнинг Чжухай шаҳридаги Доумэн туманида жойлашган меҳмонхоналардан бири ёнида портлаш юз берди. Бу ҳақда Sina нашри хабар берди.  

Видеодан кадр

Портлаш жароҳатланганларга олиб келган. Унга нима сабаб бўлгани номаълум, бироқ газ портлаган бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

Ижтимоий тармоқларда портлаш видеолари тарқалган. 

Хитойнинг марказий телевидениеси маълумотларига кўра, воқеа оқибатида камида 3 киши жароҳат олган. Улар шифохонага етказилган.

Бундан ташқари, портлаш тўлқини оқибатида яқин орадаги дўконлар ва уйларга шикаст етган. Айни вақтда воқеа жойидаги ёнғин ўчирилган. Яқин атрофдаги бир нечта кўчалар бўйлаб ҳаракатланиш тўхтатилган.

Мавзуга оид