Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Кореяда 2025 йилгача электромобиллар сони 10 марта оширилади
Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин Халқаро тоза ҳаво кунига бағишланган тадбир давомида мамлакатнинг экология соҳасида яқин йиллардаги мақсадларини эълон қилди. Таъкидланишича, республика ҳукумати углероднинг атроф-муҳитга чиқишини сезиларли қисқартириш учун элеткромобиллар бозорига кейинги 5 йил ичида туртки бериб, мамлакатдаги электромобиллар сонини ҳозирги 110 минг донадан 1,13 млн донагача етказади.
Режалар орасида, шунингдек, 2034 йилгача 30 та кўмир электр станциясини ёпиш бор.
Жанубий Кореянинг бу мақсадни амалга оширишдаги биринчи қадами бензин автомобилларидан водород ва электр автомобиллар фойдасига воз кечиши ҳисобланади. Мамлакатда ҳозирча водород транспорти унча оммавийлашмаган ва Hyundai Motors компаниясининг бу борадаги катта режаларига қарамай, Жанубий Корея кўчалари бўйлаб ушбу турдаги автомобиллардан бор-йўғи 7,6 минг донаси ҳаракатланади. Электромобиллар билан боғлиқ вазият анча яхши бўлиб, уларнинг сони ҳозирда 111 мингга етган ва ҳукумат режасига кўра, 2025 йилгача 10 марта ошади. Давлат бу мақсадда 5 йил ичида электромобиллар учун тўлақонли инфратузилма яратишни режалаштирмоқда, жумладан, 45 мингта қувватлаш станцияси қурилади. Бу эса 151 минг иш ўрни яратиш имконини беради.
Таъкидланишича, 1,13 млн дона электромобил мамлакатда ҳозирда рўйхатга олинган барча автомобилларнинг (24,023 млн дона) 4,3 фоизини ташкил қилади.
Жанубий Кореянинг экологияни яхшилашга қаратилган “Янги яшил йўналиш” дастурининг тўлиқ амалга оширилиши 660 минг иш ўрни яратиш имконини беради ва 2025 йилгача 61 млн доллар сармоя киритилишини талаб этади. Бу қийматдан 17 млрд доллари хусусий ва жамоат транспортини электрлаштиришга сарфланади.
Бундан ташқари, Жанубий Корея 2022 йил охиригача 10 та ва 2034 йилгача яна 20 та кўмир электр станциясини ёпишни режалаштирган. Ҳукумат бунда юзага келиши мумкин бўлган энергетик инқироздан энергиянинг тикланувчи манбалари ҳисобига қочишга умид қилмоқда.
Мавзуга оид
13:32 / 14.05.2026
Кореяга ишга юборишдаги йирик схема: Kun.uz бу ҳақда уч йил олдин бонг урган эди
19:26 / 06.05.2026
Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хонимига нисбатан ҳукмни оғирлаштирган судья ўлик ҳолда топилди
16:10 / 27.04.2026
Жанубий Корея Ўзбекистонда АТ таълими учун 14 млн доллар грант ажратади
22:00 / 17.04.2026