Дунёда кунлик касалланиш ҳолатлари бўйича навбатдаги антирекорд қайд этилди
13 сентябрда коронавирусга чалиниш ҳолатлари бўйича навбатдаги антирекорд қайд этилди. Бир кун ичида 307 минг 930та янги касалланиш ҳолати аниқланган.
Энг кўп касалланиш ҳолати Ҳиндистонда қайд этилиб, 94,3 мингтани ташкил қилган. Кейинги ўринларни 45,5 мингта янги касалланиш ҳолати билан АҚШ ва 43,7 мингта билан Бразилия эгалламоқда.
Аввалги антирекорд 6 сентябрда қайд этилган бўлиб, ўшанда кунлик касалланиш ҳолатлари сони 306 минг 857тани ташкил қилган.
Айни вақтда дунё бўйича жами касалланишлар сони 28 млн 637 мингдан ошиб кетди. Вирус қурбонлари сони эса 917 минг 417 нафарга етди.
ЖССТ маълумотларига кўра, минтақалар кесимида энг кўп касалланиш Америкага тўғри келмоқда – 14,7 млнта. Жануби-Шарқий Осиёда жами 5,4 млнта, Европада эса 4,8 млнта касалланиш ҳолати қайд этилган.
Мавзуга оид
17:36
Ҳиндистон халқаро аэропортида ҳавонинг ифлосланиши туфайли 200 дан ортиқ рейслар кечиктирилди
19:27 / 13.11.2024
Покистон ва Ҳиндистонни қоплаган тутун коинотдан кўрина бошлади
19:10 / 13.11.2024
Ҳиндистон фонд бозоридаги бум: молиявий инқилоб шовқини рискларни ёпиб кетяптими?
20:33 / 07.11.2024