00:21 / 14.09.2020
8593

Халқаро коинот станцияси сунъий йўлдош билан тўқнашиши мумкин

Фото: NASA

Халқаро коинот станцияси АҚШнинг BRICSat-2 сунъий йўлдоши билан тўқнашиши мумкин. Бу ҳақда Роскосмос маълум қилди. 

Таъкидланишича, 14 сентябрь Тошкент вақти билан соат 4:23да ХКСнинг фазовий чиқиндига айланган сунъий йўлдош билан тўқнашуви юз бериши кутилмоқда. Россиялик мутахассисларнинг ҳисоб-китоблари ушбу объектдан қочиш учун зарур ҳаракатларни амалга ошириш зарурлигини тасдиқлаган.   

Ушбу ҳаракатлар соат 2дан 3гача оралиқда бажарилиши мумкин.

“Россия фазода паст орбитали сунъий йўлдошлар гуруҳи яратилиши сабабли янги таҳдидлар юзага келаётганидан ўз ҳамкорларини бир неча бор огоҳлантирган ва ўзаро ҳаракатланиш бўйича зарур тартиб-қоидаларни ишлаб чиқишни таклиф қилмоқда”, деб таъкидлаб ўтилган Роскосмосда.

BRICSat-2 АҚШ ҳарбий-денгиз флоти томонидан бошқарилувчи алоқа йўлдоши бўлиб, у 2019 йилда Falcon Heavy ракетасида Ерга яқин орбитага чиқарилган.

Top