Жамият | 15:00 / 15.09.2020
3696
5 дақиқада ўқилади

Beeline Uzbekistan: VEON телекоммуникацион холдинги «Рақамли Тошкент» дастурининг фаол иштирокчиси

«Рақамли Тошкент» дастури доирасида амалга оширилган янги қўшма лойиҳалар VEON компаниялари гуруҳи Бош ижрочи директори, Unitel (Beeline СБ) кузатув кенгаши раиси Каан Терзиўғлу ва Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев билан бўлиб ўтган видеоконференция суҳбатининг диққат марказида бўлди. Шунингдек, тадбирда VEON компаниялари гуруҳининг маслаҳатчиси Борис Тадич, Beeline компанияси ва пойтахт ҳокимлиги ижрочи амалдорлари ҳам иштирок этишди.

Эслатиб ўтамиз, бу иккинчи учрашув бўлиб, унинг доирасида рақамли тизимларни ривожлантириш, давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида ва бошқа соҳаларда ахборот-коммуникация технологияларининг ютуқларини кенг жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.

Биринчи мулоқот шу йилнинг март ойида Тошкентда, холдинг директорлар кенгашининг ҳамраиси Каан Терзиўғлу бошчилигидаги VEON компаниялар гуруҳи делегациясининг Ўзбекистонга иш сафари пайтида бўлиб ўтган эди. У ўша учрашувда шуни таъкидладики, VEON энг яхши, самарали ва синовдан ўтган ресурсларга, шунингдек, давлат хизматлари дастурлари, хавфсиз шаҳарлар, транспорт ҳаракатини бошқариш, катта маълумотлар ва бошқа соҳалар учун ускуналарга эга бўлиб, уларни Тошкент шаҳри эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда олиб кириш ва амалиётга татбиқ этиш бўйича ҳамкорликни таклиф этган. Шунингдек, пойтахтда рақамли кабель инфратузилмасини ривожлантириш бўйича инвестиция режалари ҳам эълон қилинган эди.

Бу сафар онлайн учрашув доирасида хизматлар ва сервисларни рақамлаштириш бўйича аниқ лойиҳаларнинг тақдимоти бўлиб ўтди. Каан Терзиўғлу ва Борис Тадич бу йўналишда Ўзбекистон пойтахтида ўтказилган тадбирлар натижаларидан мамнунликларини изҳор этдилар, бу уларнинг фикрига кўра шаҳарни янада ривожлантириш учун жуда муҳимдир.

Терзиўғлу амалга оширилган ишлар ҳақида, хусусан, ўтказилган геодемографик таҳлил ва шаҳар транспортининг таҳлили, ижтимоий ва қўшма инфратузилма лойиҳалари ҳақида сўзлаб берди. У мобил алоқа ва мобил тижорат орқали давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида тайёрланган таклифларни батафсил тақдим этди. Каан Терзиўғлyнинг сўзларига кўра, давлат хизматларининг мобил иловалари давлат хизматларининг фаол ривожланишига ҳисса қўшади. Суҳбат давомида шаҳар биноларнинг томларига турли уяли алоқа компанияларининг алоқа узатгичларини ўрнатишдан аста-секин воз кечаётгани, пойтахт ривожланишининг меъморий концепциясига жавоб берадиган махсус ечимларга йўл очилаётгани алоҳида таъкидланди.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев VEON компаниялари гуруҳи раҳбариятига ва энг йирик телекоммуникацион сармоядор Unitel МЧЖга (Ўзбекистондаги Beeline СБ) Тошкентнинг ривожланишига кўмак беришда қизиқиши учун миннатдорчилик билдирди. Унинг сўзларига кўра, пойтахтни рақамлаштиришнинг юқори даражаси шаҳар ҳокимиятининг долзарб вазифаларидан биридир. Шу сабабли яқинда ҳокимнинг ахборот технологияларини жорий этиш бўйича ўринбосари лавозими жорий этилган бўлиб, бу борадаги ишлар қизғин давом этмоқда. Шунингдек, у «Рақамли Тошкент» дастурини тўлиқ ва сифатли амалга ошириш учун шаҳар ҳокимлиги ёнида Вазият маркази жойлашган алоҳида бино қурилаётгани ҳақида хабар берди. Марказ ўз ишини шу йилнинг охиригача бошлаши режалаштирилган.  

Ҳамкорлик масалалари атрофлича муҳокама қилингандан сўнг, Тошкент шаҳар ҳокими рақамлаштириш жараёни тез ва сифатли амалга оширилиши кераклигини таъкидлади ва шу билан бирга чет эллик ҳамкорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.

Ўз навбатида Каан Терзиўғлу бўлиб ўтаётган ўзгаришларни ўз кўзи билан кўриш учун яна бир бор Тошкентга ташриф буюришга, «Рақамли Тошкент» дастури доирасида қўшма лойиҳаларни амалга оширишда ва «йўл харитаси»ни ишлаб чиқишда фаол иштирокчига айланишга, VEON компаниялар гуруҳининг бутун Ўзбекистон бўйлаб рақамли маҳсулотлар ва хизматларни ишлаб чиқаришда халқаро тажрибасини қўллашга ваъда берди.

Лойиҳаларни амалга оширишни жорий йилда бошлаш режалаштирилган.


Unitel МЧЖ Beeline Uzbekistan савдо белгиси остида 2006 йилнинг 12 сентябрь кунидан бошлаб хизмат кўрсатиб келмоқда.

Beeline Uzbekistan штаб-квартираси Амстердамда (Голландия) жойлашган VEON халқаро телекоммуникацион холдинги таркибига киради. VEON – бу 10 та мамлакатда 210 миллиондан ортиқ абонентларга эга бўлган ва NASDAQ вa Euronext Amsterdam фонд бозорларида рўйхатдан ўтган глобал телекоммуникация ва интернет хизматлари провайдеридир.

Бугунги кунда Beeline Uzbekistan'да 1700 дан зиёд ходим фаолият юритади. 2006 йилдан бошлаб, Ўзбекистон бозорига кирганидан бери, VEON мамлакат телекоммуникация саноатига 1,2 миллиард доллардан ортиқ сармоя киритган. Beeline савдо белгисининг Ўзбекистондаги фаолияти давомида 1,8 миллиард доллардан ортиқ миқдордаги солиқлар тўланган.

Beeline алоқа операторининг ташқи алоқалар ва коммуникациялар бўлими

Мавзуга оид