Ўзбекистон | 18:23 / 16.09.2020
18802
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 49 мингдан ошди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда кун давомида ҳозирча 450 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилиб, жами ҳолатлар сони 49 минг 15тага етгани, айни вақтда шифохоналарда даволанаётганлар сони (актив кейс) 3 186 нафарни ташкил этаётгани ҳақида хабар берди.

Янги ҳолатлар (+450)
2020 йил 16 сентябрь соат 18:00 ҳолатига кўра Ўзбекистоннинг 11  ҳудудида тана ҳарорати кўтарилгани боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида 450 ҳолат аниқланган.

  • Тошкент шаҳрида 263 ҳолат;
  • Наманган вилоятида 92 ҳолат;
  • Тошкент вилоятида 26 ҳолат;
  • Сирдарё вилоятида 19 ҳолат;
  • Бухоро вилоятида 14 ҳолат;
  • Қашқадарё вилоятида 10 ҳолат;
  • Самарқанд вилоятида 9 ҳолат;
  • Сурхондарё вилоятида  7 ҳолат;
  • Андижон вилоятида 5 ҳолат;
  • Қорақалпоғистонда 3 ҳолат;
  • Навоий вилоятида 2 ҳолат.

Тузалганлар (+364)
Бугун айни пайтга қадар республиканинг 10 ҳудудида 364 бемор тузалди ва шу вақтгача касалликдан фориғ бўлганлар сони 45 минг 422 нафарга етди.

  • Тошкент шаҳрида 231 нафар;
  • Тошкент вилоятида 62 нафар;
  • Наманган вилоятида 18 нафар;
  • Бухоро вилоятида 16 нафар;
  • Андижон вилоятида 11 нафар;
  • Самарқанд вилоятида 9 нафар;
  • Сирдарё вилоятида 7 нафар;
  • Сурхондарё вилоятида 5 нафар;
  • Қашқадарё вилоятида 3 нафар;
  • Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар бемор тузалди.

Ўлим ҳолатлари (+4)
Кун давомида ҳозирча яна 4та ўлим ҳолати қайд этилди ва Ўзбекистонда расмий статистикага кўра ўлим ҳолатлари сони 407тага етди.

  • Сергели туманида яшаган 61 ёшли Х.М. (эркак);
  • Юнусобод туманида яшаган 69 ёшли Ш.Ш. (эркак);
  • Олмалиқ шаҳрида яшаган 69 ёшли А.Х. (эркак);
  • Зангиота туманида яшаган 65 ёшли Ю.И. (эркак).

Ҳозирда мамлакатда 3 186 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Мавзуга оид